5 Май 2021 йил 346

Когон туманида мол ўғриси қўлга тушди

Гап шундаки, жорий йилнинг 09 март куни Когон тумани Ички ишлар бўлимига Ромитан тумани Навбаҳор маҳалласида яшовчи, 1970 йилда туғилган С.Ж. исмли фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 3 март куни соат 19:00 дан 4 март куни соат 08:30 ларга қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс унинг Когон тумани Янги Ҳаёт маҳалласи Амиробод массивида жойлашган молхонасига ғайриқонуний равишда кириб, бир дона баҳоси 7.000.000 сўмлик қорамолини ўғирлаб кетганлигини билдирган.  

Мазкур ҳолат юзасидан туман Ички ишлар бўлими ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Жиноят иши бўйича олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Олот тумани Денов маҳалласида яшовчи, 1997 йилда туғилган Н.С. исмли шахс содир қилганлиги аниқланиб, ундан бир бош қорамол, қорамол бўйнига боғланган арқон ип ва темир қозиқ ашёвий далил сифатида холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.

Ҳозирги кунда Н.С.нинг бошқа туман ва шаҳарлар ҳудудида содир этилиб фош этилмасдан қолаётган шунга ўхшаш жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш борасида тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech