30 Май 2023 йил 287

Когон туманида устомон фирибгар қўлга тушди

Бухоро вилояти ҳуқуқ тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси Ғиждувон туман бўлими “Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” шўбаси мудири лавозимида ишлаб келаётган Ғиждувон туманида яшовчи 1991 йилда туғилган М.М. исмли шахс, бошқа бир фуқаронинг ишончига кириб, унга гўёки Когон туманлараро иқтисодий судида ишловчи ваколатли танишлари орқали “Бухоро нефтгазавтонақл” АЖдаги 1 фоиз улушини ундириб бериш бўйича даъво аризасини қаноатлантириб бериш эвазига таъмагирлик йўли билан 2.000 АҚШ доллари беришни сўраб, Когон тумани Тараққиёт” маҳалласидаги катта йўл ёқасида кимёвий ишлов берилган пулларни олган вақтида қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.М. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech