30 Май 2023 йил 226

“Маънавият ойлиги” доирасида Бухоро вилояти ички ишлар органлари ходимлари ўртасида “Зукко китобхон” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди

Ички ишлар органлари ходимларининг интеллектуал салоҳияти, дунёқараши ва маънавиятини юксалтириш, китобхонлик маданиятини ошириш, улар ўртасида фаол китобхонлар сафини кенгайтириш ҳамда ИИВнинг тегишли фармойиши талаблари ижроси юзасидан Ички ишлар органлари тизимида жорий йилнинг 1 май кунидан 31 май кунига қадар ўтказилаётган “Маънавият ойлиги” доирасида Бухоро вилояти ички ишлар органлари тизимида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан бугун, 30 май куни “Абу Али ибн Сино” номидаги вилоят Ахборот-кутубхона марказида вилоят ички ишлар органлари соҳавий хизматлари ҳамда шаҳар-туманлар Ички ишлар бўлимлари ходимлари ўртасида “Зукко китобхон” кўрик-танловининг вилоят босқичи ташкил этилди.

Мазкур танловни адолатли ва юқори савияда ўтишини таъминлаш мақсадида Ёшлар иттифоқи Бухоро вилояти Кенгашининг бой тажрибага эга масъул ходимлари ҳамда ўқитувчи ва мураббийлар олиб борди.

Танловда бошқарма аппарати ҳамда шаҳар-туманлар Ички ишлар бўлимлари ва соҳавий хизматларидан 70 нафардан зиёд ходимлар иштирок этди.

Шу куни Ахборот-кутубхона маркази масъул ходимлари томонидан Алишер Навоийнинг янги таҳрирдаги «Хамса» достонининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

Якунда кўрик-танловда фаол иштирок этган ходимлар ҳамда ғолиб жамоалар вакиллари бошқарма бошлиғининг фахрий ёрлиғи, китоблар жамланмаси ҳамда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган «Амирсой» сиҳатгоҳида 3 кун, бепул дам олиш имконини берувчи йўлланма билан рағбатлантирилди.

Text to speech