7 Январ 2023 йил 1231

Ноқонуний фаолият юритган газ қуйиш шохобчалари аниқланди

Энергия таъминоти соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан қатъий ва тизимли назоратни кучайтириш, қонунбузарлик ҳолатларини аниқлаш ҳамда айбдор шахсларга нисбатан чора кўриш ҳақидаги 11.12.2022 йилдаги Президент Администрациясининг 24-сонли баёни ҳамда 23.09.2022 йилдаги Вазирлар Маҳкамасининг 522-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилоятида ҳам кенг қамровли амалий тадбирлар ўтказилмоқда.

Хусусан, қиш даврида аҳолини электр энергияси, табиий газ ҳамда кўмир билан узлуксиз таъминлаш, ҳар қандай кўринишдаги суиистеъмолчиликлар ва қонунбузарлик ҳолатларини олдини олишга қаратилган чоралар кўрилмоқда.

Жорий йилнинг 5 январдан 6 январга ўтар кечаси вилоят ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамда «Ўзнефтгазинспекция» мутахассислари ҳамкорлигида вилоятдаги айрим метан газ ёқилғи қуйиш шахобчаларида ўрганишлар ўтказилди.

Жумладан, «Дилдора» МЧЖ нинг Вобкент туманидаги 2 та, “Осиё Бухоро газ”, “Норбоев Шерзод Юнусович” ва “Грант газ сервис” МЧЖ ларнинг Бухоро шаҳридаги, “Реал химик” МЧЖ нинг Бухоро туманидаги жами 6 та метан қуйиш шохобчачалари ўрганилди.

Ўрганиш давомида, «Дилдора» ва “Осиё Бухоро газ” МЧЖ ларга қарашли 3 та шахобчаларга келган табиий газ қувурларига ўрнатилган «Автопилот-ПРО» русумли газ ҳисоблаш ускунасидаги мавжуд имплюс турубкаси маҳкамланганда газ ўтиш ҳаракати пасайиши натижасида, ҳақиқатдан газ диафрагмасидан ўтаётган газ ҳажми сунъий равишда камайтирилган ҳолда кўрсатилишига эришилганлиги аниқланди.

Бунинг оқибатида, «Дилдора» МЧЖ га қарашли 2 та шахобча томонидан 11,1 млрд. сўмлик (11.162.880 м3) ҳамда “Осиё Бухоро газ” МЧЖ га қарашли шахобча томонидан 15,1 млрд. сўмлик (15.153.6003), жами 26,2 млрд. сўмлик табиий газ яширин равишда талон - торож қилинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК. нинг 169-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech