13 Октябр 2020 йил 409

Олот туманида ажрим ёқасига келиб қолган 4 та оила яраштирилди

Бухоро вилоятининг барча туманларида вилоят Ички ишлар бошқармаси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлими ҳамда вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси, тааллуқли ҳудудий идоралар ва кенг жамоатчилик билан биргаликда “Оилам бахти — ўз қўлимда” ойлиги доирасида кўплаб тадбирлар ўтказилмоқда.

Навбатдаги тадбирлар Бухоронинг энг чекка ҳудуди Олот туманида ўтказилиб, оилавий ажрим ёқасига келиб қолган оилалар билан ишлаш, эрта туғруқ ва эрта турмуш, ўз жонига қасд ҳамда суиқасд, хотин-қизлар томонидан содир этилган жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган.

Тадбирда туманда ажрим ёқасига келиб қолган оилаларнинг 4 таси яраштирилди.

Лойиҳа доирасида тумандаги ишлаб чиқариш корхоналарда меҳнат қилаётган хотин-қизларга яратилган шарт-шароитлар ўрганилди. Аёллар билан суҳбатлар ўтказилди. Уларни қийнаб келаётган муаммолар ўрганилиб, бартараф этиш чоралари кўрилди. Корхоналарда хотин-қизларимиз томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмаси ташкил этилиб, ушбу корхоналар фаолиятини кенгайтириш бўйича таклифлар илгари сурилди.

Ойлик доирасида бандлиги таъминланмаган аёлларимизни ишга жойлаштириш чоралари кўрилди.

Туманнинг Човдур маҳалласида яшовчи фуқаро Саётхон Янгиеванинг яшаш шароити, оилавий муҳити ҳамда муаммолари туман ИИБ ХПБ Хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори ва психолог томонидан ўрганиб чиқилди. Фуқаронинг яшаш шароитини яхшилаш мақсадида унга озиқ-овқат маҳсулотлари берилди. Шунингдек, уни доимий иш билан таъминлаш чоралари кўрилди.

Меҳр ва эътибордан четда қолмаганимдан жуда хурсандман. Мутасаддилар томонидан муаммоларим ўрганилди. Уларга ечим топилди. Иш билан таъминландим. Давлат раҳбари томонидан мендек аёлларга эътибор берилаётганидан мамнунман – дейди, Сайётхон Янгиева.

Text to speech