14 Июл 2022 йил 438

Олот туманида криминоген вазияти оғир, жиноятлар кўп содир этилган «қизил» тоифали маҳаллалар жиноятчилиги жойида муҳокама этилмоқда

Хабарингиз бор, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев кундалик иш режа асосида ҳудудларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасидаги профилактик тадбирларнинг натижадорлиги, айниқса, криминоген вазияти оғир, жиноятлар кўп содир этилган «қизил» тоифали маҳаллаларга бориб, жиноятчилик ҳолатини жойида муҳокама қилиб бормоқда.

Жумладан, бугун, 14 июль куни жиноятчиликнинг навбатдаги «маҳаллабай» муҳокамаси бошқарма бошлиғи томонидан вилоят ИИБ ҳамда Олот тумани масъул раҳбарлари ва маҳалла мутасаддилари иштирокида криминоген вазияти оғир дея баҳоланган қизил тоифали «Халифа» маҳалласида ўтказилди.

Айтиш жоизки, мазкур маҳаллада жорий йилнинг бугунги кунига қадар жами 8 та жиноятлар содир этилган бўлиб, ушбу маҳалла “қизил маҳалла” тоифасига кирган.

Бошқарма бошлиғи масъуллар иштирокида ўтказган муҳокама жараёнида маҳаллада содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан маҳалла мутасаддилари ва профилактика инспекторининг ҳисоботларини тинглади. Жиноятларнинг сабаблари ва унинг келиб чиқишига омил бўлган шарт-шароитларни бирма-бир таҳлил қилди.

Муҳокамада жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида маҳалла мутасаддилари, профилактика инспектори ва бошқа мутасадди идоралар томонидан амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар танқидий кўриб чиқилди.

Маҳаллада келгусида оғир ва ўта оғир турдаги жиноятларни олдини олиш мақсадида, «фуқаробай», «оилабай» ва «хонадонбай» тизим, “Хавфсиз ҳовли” тамойили асосида амалга оширилаётган кенг қамровли профилактик тадбирларни янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги, ҳудудий Ички ишлар бўлимининг тажрибали ходимларидан иборат йиғма отряд фаолиятини кенг йўлга қўйиш юзасидан аниқ кўрсатмава топшириқлар берилди.

Text to speech