31 Октябр 2020 йил 330

Қоровулбозор тумани 3-секторида аҳолининг томорқа ерларидан унумли фойдаланиши борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 27 февраль куни тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирлар бўйича видеоселектор йиғилишида «Халқимизга балиқ эмас, қармоқ беришимиз керак» деган ғоя илгари сурилди.

Хитой файласуфи, Лао Цзе: “Оч қолган инсонга балиқ берсанг, унинг бир кунлик қорнини тўйдирасан. Агар унга қармоқ бериб, балиқ овлашга ўргатсанг, уни бир умр очликдан қутқарасан” деган ҳикматли сўзлари бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган гўё.

Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи раҳбарлигидаги 3-сектор ҳудудида сектор раҳбарининг ташаббуси билан "Томорқа - хонадон хазинаси", "Ёз меваси қиш хазинаси" мавзусида олиб борилган тарғибот тадбирлари натижасида, 3-секторга қарашли "Имом Бухорий" МФЙ ҳудудидаги 23 та оилалар истиқомат қилиб келаётган хонадонлардаги томарқа ерларида ар бир оила тадбиркор" Дастури асосида иссиқхоналар қуриб берилган эди. Ушбу қуриб берилган иссиқхоналардан манзилли фойдаланилаётганлиги ҳамда уларда етиштирилаётган маҳсулотлар, ҳосилдорлик прогнозлари сектор ишчи гуруҳи аъзолари томонидан мониторинг қилиниб, мутахасисларнинг тегишли тавсия ва кўрсатмалари олинди.

Олиб борилган мониторинг ва тарғибот ишлари натижасида уйда ишсиз юрган фуқаролар ва айниқса хотин-қизларнинг бандлиги таъминланганлиги, уларнинг сезиларли даромад манбаига эга бўлишлари, натижада камбағалликдан чиқишлари кузатилди. Шунингдек аҳолининг томорқага бўлган муносабати ўзгариб, бундай типдаги иссиқхоналарни қуриб даромад кўришни истайдиган фуқароларнинг сони ошишига ҳам эришилди.

Бугунги кунга келиб туманнинг бошқа маҳаллалари аҳолисининг томорқа ерларига бўлган муносабатини ўзгартириш, иссиқхонадан унумли фойдаланаётган тадбиркорларнинг тажрибаси, эришаётган натижалари хусусида тайёрланган видеороликлар, аҳоли орасида кенг тарғибот ва ташвиқот қилиниб борилмоқда. Бундан ташқари томорқа ерида мева ҳамда сабзавот етиштириб ижобий натижаларга эришаётган хонадонлар "Намунали оила" ва "Ишбилармон оила" сарлавҳаси остида бурчаклар тайёрланиб, аҳолига намуна сифатида кўрсатилмоқда.

Text to speech