21 Март 2023 йил 484

Ўз хонадонида фоҳишахона ташкил қилган шахс аниқланди

2023 йил 17 март куни тахминан соат 17:00 ларда Ғиждувон тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган “Хавфсиз ҳудуд" махсус тезкор профилактик тадбири давомида Памўза маҳалласида яшовчи, 1962 йилда туғилган Б.М. ўз яшаш ҳонадонида моддий манфаатдор бўлиш мақсадида бир эркак ва аёлни жинсий алоқа қилиши учун алоҳида хона ажратиб бериб, бунинг эвазига улардан 60.000 сўм пулларни олганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech