23 Ноябр 2022 йил 492

Ўзаро тажриба алмашиш “ходимбай” ишлаш тизими ривожига хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2021 йил 01 октябрь кунидаги 209-сон фармойишида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5050-сон қарори билан “Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепцияси” тасдиқланган эди. Шу муносабат билан “ходимбай” ишлаш тизими жорий этилди. Қолаверса, ички ишлар органлари ходимлари ўртасида тарбиявий ва тарғибот-ташвиқот ишларини, психологик ҳамда ижтимоий-ҳуқуқий фаолиятни ва маданий тадбирларни ўтказиш каби бир қатор устувор вазифалар белгилаб берилган.

Хусусан, соҳавий хизматлар, ҳарбий тузилмалар ва ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарларининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари томонидан “ходимбай” ишлаш тизими асосида соҳавий хизмат раҳбарлари томонидан амалга оширилган ишлар аҳволини ўрганиш юзасидан топшириқ берилган эди.

Жорий йилнинг 18 ноябрь куни ИИВ ўринбосари генерал-майор А.И.Икрамов томонидан тасдиқланган “Айрим худудий ички ишлар органлари Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиқларининг касбий кўникмаларини ошириш ҳамда амалий тажриба алмашишни ташкил этиш юзасидан бириктириш” тўғрисидаги режа-жадвалга асосан, жорий йилнинг 22 ноябрь куни Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Ф.Шадиев, “ходимбай” ишлаш тизими бўйича амалга оширилган ишларни кўриш ва тажриба алмашиш мақсадида Бухоро вилоятига ташриф буюрди.

Ташриф давомида, Ички ишлар бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида жумладан, Ғиждувон, Пешкў, Жондор, Қоракўл ИИБ ларида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, шунингдек, шахсий таркиб учун яратилган кенг ва қулай шароитлар, ички ишлар органларининг моддий-техника таъминотидаги янгиланишлар юзасидан хизмат соҳалари ва ҳудудий ички ишлар органлари фаолияти билан танишди. Жараеёнларда “ходимбай” ишлаш тизими бўйича Бухоро вилояти бўйлаб жорий этилган самарали тизим ўрганилди.

 

Text to speech