4 Январ 2023 йил 6542

Ўзбекистон Республикаси Олий ҳарбий ҳамда хорижий давлатлар таълим муассасалари 2023/2024 ўқув йили учун ўқишга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилади

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Ўзбекистон Республикаси Олий ҳарбий таълим муассасалари ҳамда хорижий давлатлар таълим муассасалари (ИИВ Академияси, Жамоат хавфсизлиги университети) бакалавриатининг кундузги таълим шаклига 2023/2024 ўқув йили бўйича ўқишга қабул қилиш учун номзодлар танлови 2023 йилнинг 05 январь кунидан бошланишини маълум қилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий ҳарбий таълим муассасалари ҳамда хорижий давлатлар таълим муассасаларига ўқишга кириш истагида бўлган номзодлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Бухоро Академик лицейига мурожаат қилишлари сўралади, 2023 йилнинг 15 февраль кунидан кейин мурожаат қилган номзодларнинг аризалари қабул қилинмайди.

ИИВ Академияси кундузги бўлимига:

Академияга ёши 17 дан кичик (қабул йилида 17 ёшга тўладиганлар) ва 25 дан катта бўлмаган, шу жумладан 25 ёшдаги, бўйи 165 см дан паст бўлмаган йигитлар ва бўйи 160 см дан паст бўлмаган қизлар, умумий ўрта ва ўрта-махсус маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари (сафдор ва сержантлик лавозимларида хизмат қилаётган)нинг мурожаатлари қабул қилинади. Ўқиш муддати 3 йил.

Жамоат хавфсизлиги университетига:

Университетга ёши 17 дан кичик (қабул йилида 17 ёшга тўладиганлар) ва 25 дан катта бўлмаган, шу жумладан 25 ёшдаги, номзодлар қуйидаги йўналишлар бўйича:

- Йўл-патруль хизмати (бўйи 175 смдан паст бўлмаган йигитлар ва бўйи 170 смдан паст бўлмаган қизлар);

- Патруль-пост хизмати (бўйи 170 смдан паст бўлмаган йигитлар ва бўйи 165 смдан паст бўлмаган қизлар);

- Паспорт тизимини ҳуқуқий таъминлаш (бўйи 165 смдан паст бўлмаган йигитлар ва бўйи 160 смдан паст бўлмаган қизлар);

умумий ўрта ва ўрта-махсус маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Ички ишлар органлари ходимлари (сафдор ва сержантлик лавозимларида хизмат қилаётган)нинг мурожаатлари қабул қилинади. Ўқиш муддати 3 йил.

Хорижий давлатлар таълим муассасаларига:

Муассасаларга ёши 18 дан кичик (қабул йилида 18 ёшга тўладиганлар) ва 25 дан катта бўлмаган, шу жумладан 25 ёшдаги, бўйи

165 смдан паст бўлмаган йигитлар ва бўйи 160 смдан паст бўлмаган қизлар, умумий ўрта, ўрта-махсус ва профессионал маълумотга эга бўлган: ИИВ Бухоро Академик лицейи битирувчилари, ҳарбий Академик лицейлар битирувчилари, Ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилари, шунингдек, профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари (лавозимида камида олти ой иш стажига эга бўлиши шарт)нинг мурожаатлари қабул қилинади. Ушбу йўналиш бўйича ҳужжат топширадиган номзодлардан рус тилида диктант синовлари олинади. 

Манзил: Бухоро шаҳри, Навоий шох кўчаси, 6а-уй.

Қўшимча маълумотлар учун телефонлар:

+998-98-717-89-90

Text to speech