25 Ноябр 2022 йил 497

Пиротехника  маҳсулотларини ноқонуний муомаласига қарши кураш муҳим вазифа

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника буюмлари муомаласини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш борасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Миллий Гвардиясининг қўшма режаси ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилган эди.

Ушбу қўшма режа асосида Бухоро вилоятида ҳам ҳуқуқ тартибот органлари ва кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда амалга оишириладиган комплекс ташкилий-таҳлилий ва тезкор-профлактик тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.

 Унга кўра Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва кенг жамоатчлик билан ҳамкорликда ҳудудларда пиротехника воситаларининг қонунга хилоф муомаласини олдини олиш, аҳоли орасида тарғибот-тушунтириш ишларини кучайтириш юзасидан  қатор ишлар амалга оширилди.

 Вилоят ҳудудида пиротехника маҳсулотларини ноқонуний муомаласига қарши курашиш тадбирларига жами  1480 нафар ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ва жамоатчилик вакилларидан иборат 69 та махсус гуруҳлар тузилиб, вилоятнинг чегара ҳудудлари, бозорлар, савдо марказлари, кўнгилочар жойлар, таълим муассасалари ва жамоат жойларида ҳамда кўчаларда 2275 маротаба назорат рейд тадбирлари ўтказилди.

 Ушбу тадбирлар давомида жами 26 та ҳолатда пиротехника воситаларини ноқонуний равишда сотиш, сақлаш ҳамда олиб юриш  билан боғлиқ ҳолатлар аниқланиб, 129.394 дона, умумий қиймати 27.000.000 сўм миқдордаги пиротехника воситалари ҳужжатлаштирилиб олинди.

Бу борадаги тадбирлар бугунги кунда ҳам уюшқоқлик билан давом эттирилмоқда.

 

Text to speech