15 Июл 2022 йил 364

Ромитан туманида маҳаллаларнинг 6 ойлик жиноятчилик кўрсатгичлари жойида ўрганилди

Маълумки, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасидаги профилактик тадбирларнинг иккинчи чорак якунларини ҳудудларга чиққан ҳолда ўрганиб келмоқда.

Бошқарма бошлиғи бугун, 15 июль куни ҳам тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари ва ҳудудий ички ишлар органлари масъуллари ҳамроҳлигида Ромитан тумани Ички ишлар бўлимининг маъмурий ҳудудига кирувчи маҳаллалар жумладан, “Тарнаут” ҳамда “қизил ҳудуд” саналган “Афросиёб” маҳаллалари аҳолисига хизмат кўрсатувчи таянч пунктларида бўлди.

Бунда, ходимларнинг кундалик иш фаолияти, 6 ой давомида содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар ҳисоботи тингланди.

Жиноятлар таҳлилидан келиб чиқиб, ҳудудда криминоген вазиятни барқарорлаштириш, кундалик хизмат фаолиятини самарали ташкил этиш, ҳамкорликда фаолият олиб борувчи бошқа соҳавий хизматлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда жамоатчилик асосида ташкил этилган патруллик гуруҳларнинг хизмат йўналишларини криминоген вазиятга қараб маҳаллалар кесимида қайта тақсимлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ариза ва хабарларни ўз вақтида кўриб чиқиш, ходимлар юритувидаги ҳужжатлар, ҳудудда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасида “маҳаллабай”, “хонадонбай”, “фуқаробай” ишлаш борасида манзилли топшириқлар берди.

Ўрганиш давомида аниқланган муаммоларни ҳал этиш, камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга кўрсатмалар берди.

Text to speech