26 Май 2023 йил 279

Шамол электростанцияси қурилишидаги елим турбаларни ўмарган шахлар қўлга олинди

2023 йил 15 май куни кеч соат 22:40 ларда Номаълум шахс Ғиждувон тумани "Кўкча" маҳалласи чўл массивида “ООО Тенг Хинг” компанияси томонидан “Шамол электростанцияси” қурилиши учун харид қилинган 1 метри 1.277.20 сўм бўлган, 110 диамертли жами 800 метр елим турбаларни яширин равишда талон-торож қилиб, ташкилотга жами 102.176.000 сўмлик кўп миқдорда моддий зарар етказиб, ўғирлик жиноятини содир қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ғиждувон тумани ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-моддаси 3-қисми билан жинояти иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни Навоий вилояти Конимех туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган Ж.Н. таниши 1953-йилда туғилган Э.П. билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб содир қилганликлари аниқланган.

Ҳозирги кунда ушбу жиноий гуруҳнинг бошқа худди шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech