30 Июн 2022 йил 400

Шарафли касб эгалари муносиб рағбатлантирилди

Юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги йўлида туну кун хизмат қилаётган тинчлик посбонлари ҳудудларда осойишталикни таъминлаш, ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида самарали фаоляит юритмоқда.

Жумладан, бу борада Ғиждувон туманида амалга оширилаётган ишлар ҳам алоҳида эътирофга лойиқдир. Шу боис, ИИВнинг тегишли фармойиши асосида “Темир интизом ва ҳалоллик – мувоффақият калити” шиори остидаги “Интизом ойлиги” доирасида туман ҳокимлигида профилактика инспекторлари билан учрашув ташкил этилди.

Учрашувда туман ҳокими, вилоят Ички ишлар бошқармаси ЖХХ ХПБ бошлиғи, Маънавий маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, туман ИИБ раҳбарлари ҳамда ходимларнинг ота-оналари қатнашдилар.

Бунда, ҳудуднинг намунали деб топилган маҳаллаларида самарали хизмат қилиб келаётган 40 нафар ички ишлар органлари ходимлари муносиб рағбатлантирилиб, уларнинг ота-оналарига миннатдорлик билдирилди.

Text to speech