10 Сентябр 2022 йил 291

Шавкат Мирзиёев: “Янги Ўзбекистон тадбиркорликнинг ривожланиши учун зарур шароитлар яратилган давлатдир”

Бухоро вилоятида хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ва қатор ҳамкор идоралар томонидан бугун, 10 сентябрь куни Бухоро шаҳрида “Минг тадбиркор аёл” форуми ташкил этилди.

Дастлаб форум доирасида Бухоро шаҳрида эҳтиёжманд оилаларга мўлжалланган, 3 қаватдан иборат 440 ўринли 100 хонадан иборат Ижтимоий ётоқхона фойдаланишга топширилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова иштирок этиб, форум иштирокчиларига мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш йўлида олиб борилаётган изчил излоҳотлар ҳақида сўз юритди.

Форум доирасида ўтказилган конференцияда вилоят сектор раҳбарлари, масъул мутасаддилар ва вилоят кесимида фаолият юритаётган ташаббускор тадбиркор опа-сингилларимиз иштирок этди.

“Минг тадбиркор аёл” форуми муносабати билан бўлиб ўтган анжуманда ўз ташаббуси, бизнес ғоясини муваффақиятли амалга ошириб, қатор ютуқларга эришиб келаётган бир гуруҳ пешқадам хотин-қизлар турли номинациялар бўйича фахрий ёрлиқ, ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан муносиб тақдирландилар.

Шундан сўнг форум кун тартибига мувофиқ, иштирокчилар билан махсус транспортларда жойларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва уларнинг ижтимоий муҳофазаси, аёлларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш бўйча олиб борилган чора-тадбирлар билан яқиндан танишиш мақсадида вилоят 3-секторига қарашли Ғиждувон туманидаги “Парвоз хумо равнақ транс” МЧЖ ҳамда Шофиркон туманидаги “Амир Текс” МЧЖ бўйлаб пресс-тур ва бизнес саёҳат ташкил этилди.

Text to speech