28 Ноябр 2022 йил 405

Шофиркондаги савдо дўконидан ўмариб кетилган буюмлар эгасига қайтарилди

2022 йил 13 июнь куни соат 22:00 дан 14 июнь куни соат 08:00 га қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, Шофиркон тумани "Жўйнав" маҳалласида яшовчи, 1987 йилда туғилган Ҳ.Ф.га тегишли савдо дўконига ғайриқонуний равишда кириб, у ердан баҳоси 900.000 сўм бўлган ўсимлик ёғини, баҳоси 60.000 сўмлик тамаки маҳсулоти ва 500.000 сўм нақд пулларни ўғирлаб, жабрланувчига жами 1.460.000 сўм моддий зарар етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ тергов бўлинмаси томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-моддаси 2-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича олиб борилган тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Шофиркон тумани Ш.Рашидов маҳалласида яшовчи, 2001 йилда туғилган А.А. содир қилганлиги аниқланган.

Text to speech