5 Феврал 2020 йил 403

Тилла тақинчоқлар дўконига кирган харидор ўғриликка қўл урди

Бухоро шаҳрида яшовчи И.М 2020 йил 02 февраль куни Бухоро шаҳар ИИО ФМБга ариза орқали мурожаат қилиб, шу куни соат 12:20 ларда номаълум шахс унинг С.Муродов кўчасида жойлашган “Карат” номли савдо дўконига харидор сифатида кириб, сотувчининг эътиборсизлигидан фойдаланган ҳолда умумий баҳоси 6.206.000 сўм бўлган икки жуфт аёллар узуги ва зирагини яширин равишда ўғирлаб кетганлигини билдирган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида мазкур жиноят Фарғона вилояти Фарғона туманида рўйхатда туриб, ҳозирги вақтда Бухоро тумани Маданият МФЙда вақтинча яшовчи, 1985 йилда туғилган Ж.Р томонидан содир қилганлиги иссиқ изидан фош этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ж.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech