12 Октябр 2020 йил 475

Ўғирлик жиноятини содир қилган аёл, энди қонун олдида жавоб беради.

2020 йил 21 сентябрь куни тахминан соат 17:00 ларда, Бухоро шаҳридаги “Тўқимачи деҳқон” бозори ҳудудида жойлашган 94-сонли савдо дўконига номаълум шахс мижоз сифатида кириб, сотувчи 1973 йилда туғилган Н.Г.нинг бошқа мижозлар билан оввора бўлиб қолганлиги ва эътиборсизлигидан фойдаланиб, дўкондаги пештахта устида турган унга тегишли бўлган бир дона баҳоси 75.000 (етмиш беш минг) сўмлик аёллар ҳамёнини яширин равишда ўғирлаб кетган.

Гап шундаки, мазкур ҳамён ичида жабрланувчига тегишли бўлган 610.000 (олти юз ўн минг) сўм нақд пуллар ҳам бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 3-сонли Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тезкор суриштирув ва тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни 1990 йилда туғилган аёл Н.А. содир қилганлиги аниқланиб, ҳозирги кунда унга нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech