15 Июн 2022 йил 1240

Қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиб, унга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

“Қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” жорий 2022 йил 31 майдаги ЎРҚ-772-сон Қонуни қабул қилинганлиги муносабаси билан фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида рухсат этиш хусусиятига эга бўлган ҳужжатларни бериш, уларга эгалик қилишнинг талаблари ва шартларига бир қатор  ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритилдиганини маълум қиламиз.

Жумладан, жавобгарлик тўғрисидаги Жиноят кодексининг 247, 248, 249-моддалари ва Маъмурий кодексининг 185, 220, 2201, 221-моддаларига ўзгартиришлар ҳамда қўшимчалар киритилиб ўқотар бўлмаган қуроллар (пневматик, газли, сигнал берувчи, улоқтириш ва тиғли совуқ қурол ҳамда  электрошок қурилмалари) ва ўқотар қуролнинг асосий қисмлари билан қонунга ҳилоф равишда муомалада бўлиш ёки қурол муомаласи қоидаларини бузганлик учун жиноий ва маъмурий жавобгарлик чоралари кучайтирилди;

  • қурол эгалари ва уларнинг яқин қариндошларини қуролга эгалик қилишига монелик қиладиган ҳолатларни аниқлаш мақсадида, қарши кўрсатмалар мавжуд эмаслиги юзасидан тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби, шу жумладан қуролга эгалик қилишга монелик қиладиган касалликлар ва жисмоний нуқсонлар рўйхати тасдиқланди;
  • ов қуролига эгалик қилишнинг энг кам ёши 21 дан 25 ёшга оширилди;
  • тузилиши қайта ўқламасдан узлуксиз ўқ узиш имконини берувчи силлиқ стволли ярим автоматик ўқотар ов қуролининг мавқеи сойли стволли қуролга тенглаштирилди ( эгалик қилиш стажи  10 йил этиб белгиланди);
  • Бундай қуролларга ғайриқонуний мақсадларда маълум техник шароитлар ва кўникмалар ёрдамида қайта жанговар ҳолатга келтирилиши мумкин бўлган “паҳтавон” (“охолощенное”), ўқув ва вазн-габаритли (“массо-габаритное”) қуролнинг муомаласи тақиқланди (коллекциялаш ёки кўргазмага қуйиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслардан ташқари);
  • барча турдаги пневматик қуролга (оғиз қисмидаги қуввати джоул ва калибридан қатъий назар) эгалик қилишни фақат ички ишлар органларининг рухсатномаси асосида амалга ошириш ҳамда фуқаро эгалигида бўлиши мумкин бўлган бундай қуроллар сони 3 дона билан чекланди;
  • пневматик калта стволли қуролнинг муомаласи тақиқланди (бундан унинг спорт объектларида сақланиши ва ундан фойдаланиши мустасино);
  • фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳадя этиш тақиқланди;
  • фуқаровий ов қуроли магазинининг рухсат этилган сиғими 10 донадан 5 донагача камайтирилди;
  • 1 тадан ортиқ қуролга эгалик қилиш учун ҳар йили базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари (300 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади;
  • сойли стволли (нарезной) ўқотар ов қуролини, шу жумладан аралаш ўқотар қуролни ёхуд ярим автомат силлиқ стволли ўқотар ов қуролини ва унинг ўқ-дориларини, ўқдон (барабан) сиғими тўрт дона патрондан ортиқ бўлган силлиқ стволли ўқотар ов қуролини, шунингдек оғиз қисмидаги қувват олтмиш беш жоулдан юқори ва калибри тўққиз миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик ов қуролига эгалик қилиш стажи 10 йил сифатида белгиланди;
  • биринчи маротаба фуқаровий қуролни (ўзини ўзи ҳимоя қилиш, газли ва электрошокер қурилмалари бундан мустасино) олишда қуролдан хавфсиз фойдаланиш қоидалари бўйича махсус ўқув курсаларида мажбурий ўқитиш тартиби белгиланди;

Қуйидаги ҳолларда қуролни зудлик билан олиб қўйиш механизми белгиланганди:

Жумладан:

  • Биринчидан  қасддан жиноят содир этилганлик учун судланганлик ҳолати тугалланган ёки судланганлиги олиб ташланганлигидан қатъий назар (10 йил давомида);
  • Иккинчидан  қурол эгаси ёки қуролга эгалик қилиш истагини билдирган фуқаро ва у билан бирга яшовчиларга нисбатан қораловчи маълумотлар мавжуд бўлганда.

Жисмоний  ва юридик шахсларда мавжуд пневматик қуролларнинг ҳужжатлари умуман бўлмаганда, ушбу қуролларнинг тури ва техник ҳолатини аниқлаш ҳамда ички ишлар органларига рўйхатга қўйиш учун вақтинча олиниши ҳамда эксперт-криминалистика бўлинмаларига топширилади;

  • Ноқонуний ов қилганлиги учун фуқаролар учун 1,3 (бир милион уч юз минг) сўмдан 9 (тўққиз миллион)сўмга оширилди.
  • Ноқонуний ов қилганлиги учун мансабдор шахслар учун 2,7 (икки милион етти юз минг) сўмдан 15 (ўн беш миллион)сўмга оширилди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур Қонун жорий 2022 йилнинг 2 сентябридан жавобгарлик тартиби эса 2 декабрь кунидан кучга киради.

Text to speech