22 Октябр 2020 йил 349

“Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш” ойлигида Бухоро вилояти ИИБ Пост патруль хизмати ходимлари ҳам фаол иштирок этиб келмоқдалар

Ички ишлар вазирлигининг 2020 йил 10 октябрь кунидаги 147 сонли фармойиши асосида 15 октябрь кунидан 15 ноябрь кунига қадар “Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш” ойлиги давомида вилоят Ички ишлар бошқармаси Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси томонидан бир қатор амалий профилактик тадбирлар амалга оширилди. Жумладан:

Вилоят ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида жами 381 та пост ва йўналишлар ташкил этилиб, мазкур пост ва йўналишларга ички ишлар органларидан 550 нафар, Милий гвардия ҳарбий хизматчилари ва ходимларидан 386 нафар ҳамда жамоатчилик вакиллари (фидокор ёшлар ва МФЙ раислари)дан 1037 нафар фуқаролар ҳудудларда туну-кун хизмат олиб боришлари таъминланмоқда.

Мазкур профилактик тадбирлар давомида нарядлар томонидан 32 нафар фуқарога Ўзбекистон Республикаси МЖтК.нинг 183-моддаси, 48 нафар фуқарога МЖтК.нинг 187-моддаси ва 517 нафар фуқарога МЖтК.нинг бошқа моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбзарлик содир этганликлари учун маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Шунингдек, маъмурий ҳудудларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва содир этилган жиноятларни “Иссиқ изида” фош этиш мақсадида вилоят ҳудудида ўрнатилган жами 14661 та (парк ва хиёбонларда 187 та, бозорларда 833 та, оммавий тадбир ўтказиладиган объектларга 159 та, автошоҳбекатларда 176 та, кўчаларда 4338 та ва бошқа жойларда 8968 та) видеокузатув камералари тафтишдан ўтказилиб, ўрганишлар давомида кўчалар ва фуқаролар гавжум жойларда қўшимча равишда 867 та видеокузатув камералари ўрнатилиши лозимлиги белгилаб олиниб, ҳудудий ҳокимликлар, тадбиркор ва фуқаролар билан келишилган ҳолда камералар ўрнатилиши режалаштирилди.

Вилоят ҳудудида ўтказиб келинаётган “Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш” ойлиги тадбири бошидан бери қўшимча равишда 170 та видеокузатув камералари ўрнатилди. Шунингдек, вилоятнинг жамоат жойларида, шу жумладан кўчаларида жиноят содир этилишига йўл қўйилмади. 

Text to speech