20 Апрел 2021 йил 288

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ҳамкорликда ўтказган кенг қамровли тезкор тадбири натижасида жиноий гуруҳ томонидан режалаштирилган Бухоролик тадбиркор ва унинг оила аъзоларига нисбатан содир этилиши мумкин бўлган ўта оғир турдаги босқинчилик жиноятининг олди олинди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат Хавфсизлик хизмати, вилоят Ички ишлар бошқармаси, ДХХ вилоят бошқармаси ҳамда вилоят Прокуратураси ҳамкорлигида, олинган тезкор маълумотлар асосида ўтказилган кенг қамровли тезкор тадбир натижасида, Бухоролик тадбиркор ва унинг оила аъзоларига нисбатан қурол қўллаб, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш йўли билан унинг катта миқдордаги пул маблағлари ва тилла буюмларини босқинчилик йўли билан эгаллашни режа қилган жиноий гуруҳ аъзолари, ушбу мудҳиш жиноятни содир этишга тайёргарлик босқичида қўлга олиниб, ўта оғир турдаги босқинчилик жинояти содир этилишининг олди олинди.

Жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинган вақтда бир дона ПМ жанговар қуроли ҳамда унинг 6 дона жанговар ўқлари ва бир дона совуқ қурол ҳисобланган ўткир тиғли пичоқ ашёвий далил сифатида тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 25, 164-моддаси 3-қисми “в” банди ва 248-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчилар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган ҳолда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech