21 Апрел 2021 йил 267

Вобкент тумани 3-секторида амалга оширилаётган манзилли тадбирлар доирасида Найман маҳалласидан “Темир дафтар”, “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарига кирган фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди

Вобкент туман 3-сектор раҳбари, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Ўктам Сойибов, туман халқ қабулхонаси раҳбари билан биргаликда тасдиқланган график асосида "Найман" маҳалласида “Темир Дафтар” “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарларида рўйхатда турувчи фуқаролар билан сайёр қабул ўтказиб, уларнинг муаммоларини жойига чиқиб ўрганган ҳолда ижобий ечим топиш масалалари бўйича аниқ ва манзилли тадбирлар белгилаб олди.

Шу билан бирга, маҳалладаги 28-сонли умутаълим мактабига ҳам бориб, мактабнинг моддий-техник таъминоти аҳволи, дарс жараёнлари, ташкил қилинган тўгараклар, педагог ўқитувчи ҳамда ўқувчи ёшлар учун яратилган шарт-шароитларни ўрганиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан алоҳида режа тузган ҳолда ишларни ташкиллаштириш бўйича мутасаддилар билан келишиб олинди.

Мактаб ўқитувчи ва ўқувчи ёшлари билан суҳбат жараёнида, Президентимиз томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббус доирасида амалга оширилаётган натижадорлиги, ёшларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишлар аҳволи ҳам тафтишдан ўтказилиб, ушбу йўналишлардаги амалий ишларни янада кучайтириш борасида тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Шу куннинг ўзида "Найман" маҳалласида ташкил этилган "Сайлов участкаси" шароитлари ҳам ўрганилиб, бир қатор аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилди.

Бу каби тадбирлар босқичма-босқич туманиннг 3-секторига қарашли барча маҳаллаларида олиб борилмоқда.

Text to speech