25 Ноябр 2022 йил 462

Вояга етмаган шахс спиртли ичимлик таъсирида автомашина олиб қочди

Ромитан тумани Ички ишлар бўлими томонидан берилган маълумотга кўра, 2022 йил 21 ноябрь куни соат 23-50 ларда туманнинг Тарнаут маҳалласида яшовчи, 2005-йилда туғилган Вояга етмаган шахс спиртли ичимлик истеъмол қилган маст ҳолатда, А.Навоий маҳалласи ҳудудида жойлашган «Дирҳам» кафеси олдида турган «Дамас» русумли  автомашинани олиб қочади.

Ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ички ишлар органлари томонидан кечиктириб бўлмас тезкор суриштирув ишлари олиб борилиб, вилоят миқёсида "тўсиб ушлаш" махсус режаси ҳаракатга келтирилади.

Режа бўйича Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўз вақтида олиб борилган тезкор техник ҳамда қидирув суриштирув тадбирлари натижасида ушбу автотранспорт воситасини олиб қочган шахс қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Text to speech