26 Феврал 2021 йил 369

ЗАРБДОР ОЙЛИК доирасида Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида амалга оширилаётган тезкор профилактик тадбирлар вилоят масъуллари томонидан муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Ички ишлар вазирлигининг “Жиноятчиликнинг уюшган ва гуруҳий турларига, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг қонунга хилоф айланмасига ва контрабандага, босқинчилик, талончилик ва безорилик жиноятларига қарши курашиш юзасидан зарбдор ойлигини ўтказиш боасида ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларни белгилаш тўғрисида”ги қўшма фармойиши талабларидан келиб чиқиб, вилоят прокуратураси, Ички ишлар ва Миллий гвардия Бухоро вилояти бошқармалари, Ғиждувон тумани прокуратураси ва туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимларидан иборат шакллантирилган махсус тезкор гуруҳлар томонидан амалга оширилаётган вилоят прокурорининг ўринбосари Равшан Зайниев ҳамда Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Мансур Қодировлар томонидан жойига бориб муҳокама қилинди.

Жорий йилнинг 26 февраль куни туман ҳудудида тунги хизматга жалб этилган махсус гуруҳлар ва шахсий таркиб билан Йўриқномаси ўтказилиб, тезкор гуруҳларнинг йўналишлар бўйича амалга ошириши лозим бўлган тадбирлар режаси, тадбирлар самарадорлиги ва натижадорлигини оширишга қаратилган кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Тезкор профилактик тадбирларни амалга ошириш чоғида энг аввало фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши муросасиз курашиш лозимлиги, фуқаролар билан хушмуомалада бўлишлари алоҳида таъкидланди.

Бугунги кунда вилоят бўйича криминоген вазияти оғир деб баҳоланган Бухоро шаҳар ҳамда Ғиждувон туманининг ажратиб олинган маҳаллаларида, шунингдек, уюшган жиноий гуруҳларни аниқлаш, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларнинг қонунга хилоф айланмаси ва контрабандага қарши курашиш, босқинчилик, талончилик ва безорилик каби оғир турдаги жиноятлар содир қилишга мойил шахслар, ички ишлар органларининг профилактик ҳисобида турувчи худди шу тоифа шахслар билан тезкор профилактик тадбирларни олиб бориш бўйича алоҳида вазифалар белгилаб берилди.

Text to speech