27 Феврал 2021 йил 311

ЗАРБДОР ОЙЛИК доирасида Жондор туманида амалга оширилаётган тезкор профилактик тадбирлар муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Ички ишлар вазирлигининг “Жиноятчиликнинг уюшган ва гуруҳий турларига, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг қонунга хилоф айланмасига ва контрабандага, босқинчилик, талончилик ва безорилик жиноятларига қарши курашиш юзасидан зарбдор ойлигини ўтказиш боасида ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларни белгилаш тўғрисида”ги қўшма фармойиши талабларидан келиб чиқиб, вилоят Ички ишлар бошқармаси, Жондор тумани прокуратураси ва туман Ички ишлар бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларидан иборат шакллантирилган гуруҳлар томонидан амалга оширилаётган ишлар Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Жонибек Болтаев томонидан жойига бориб муҳокама қилинди.

Жорий йилнинг 27 февраль куни туман ҳудудида тунги хизматга жалб этилган махсус гуруҳлар ва шахсий таркиб билан Йўриқномаси ўтказилиб, тезкор гуруҳларнинг йўналишлар бўйича амалга ошириши лозим бўлган тадбирлар самарадорлигини оширишга қаратилган кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Тезкор профилактик тадбирларни амалга ошириш чоғида энг аввало фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши муросасиз курашиш лозимлиги, фуқаролар билан хушмуомалада бўлишлари алоҳида таъкидланди.

Бугунги кунда вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида уюшган жиноий гуруҳларни аниқлаш, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларнинг қонунга хилоф айланмаси ва контрабандага қарши курашиш, босқинчилик, талончилик ва ўғирлик, қасддан баданга шикаст етказиш, безорилик каби жиноятлар содир қилишга мойил шахслар, ички ишлар органларининг профилактик ҳисобида турувчи худди шу тоифа шахслар билан тезкор профилактик тадбирлар изчиллик билан давом эттирилмоқда.

Text to speech