27 Феврал 2021 йил 333

Жиноятчиликка қарши курашиш бўйича зарбдор ойлик доирасида Бухоро вилояти ИИБ ХПБ Хотин қизлар масалалари бўлими томонидан амалга оширилаётган профилактик тадбирлар

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Ички ишлар вазирлиги томонидан 2021 йил 19 февраль куни имзоланган Қўшма Фармойиш асосида “Жиноятчиликнинг уюшган ва гуруҳий турларига, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг қонунга хилоф айланмаси, контрабанда, босқинчилик, талончилик ва безорилик жиноятларига қарши курашиш юзасидан эълон қилинган зарбдор ойлик доирасида Бухоро шаҳар ҳамда Ғиждувон тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармалари хамда туман (шаҳар) Ички ишлар бўлимлари Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари Хотин-қизлар масаласи бўйича катта инспекторлари томонидан вилоятдаги таълим муасасаларида қатор профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Пешкў туман Тиббиёт техникумида туман бош имом хатиби, бош отинойиси, туман ИИБ масъуллари томонидан техникумда таҳсил олаётган талабалар билан диний экстремистик оқимлар, Оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали ёшларнинг ёт ғояларга кириб қолаётганлиги, қизларнинг юриш туриши, ахлоқи, бугуннинг долзарб масалаларидан бири бўлган эрта турмуш ва ажримларнинг сабаблари тўғрисида маъруза қилиниб, талаба қизлар билан якка тартибда суҳбат ўтказилиб, иштирокчиларнинг саволларига ҳуқуқий ва диний томондан жавоб берилди.

Бундан ташқари Пешкў туманидаги 15 сонли умумтаълим ўрта мактабида ота оналар йиғилиши ташкил этилиб, бунда мактаб ўқувчилари, айниқса қизларнинг хулқ атвори, тарбиясига жиддий эътибор қаратиш, эрта турмушни олдини олиш масалаларида давра суҳбати ўтказилди.

Шундан сўнг туманда хотин-қизлар томонидан содир этилаётган салбий ҳолатлар, оила турмуш муносабатлари доирасида содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар тўғрисида маълумотлар берилиб, зўравонликдан жабрланаётган аёлларга «ҳимоя ордери» бериш тартиби, ордернинг ҳуқуқий оқибатлари батафсил тушунтириб берилди.

Йиғилиш давомида “Аёллар дафтари”га кирган хотин-қизларнинг муаммоларини босқичма босқич ҳал этиш, бунда “Маҳалла ислоҳотчи” тамойили асосида маҳаллаларга бириктирилган иқтисодий комплекс ходимлари хонадонбай ишлаши лозимлиги, бу жараёнда маҳалла раиси ва профилактика инспектори буюртмачи мақомида бўлиши етказилди.

Ғиждувон туманининг 26, 31 ва 13 сонли умутаълим мактабларида ҳам худди шу мазмундаги профилактик тадбирлар ўтказилиб, зарбдор ойлик доирасида амалга оширилаётган кенг қамровли профилактик тадбирларда барча бирдек дахлдорликни ҳис қилган ҳолда иштирок этиши тушунтириб ўтилди.

Бундай тадбирлар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида ҳар куни изчиллик амалга ошириб келинмоқда.

Text to speech