6 Май 2021 йил 278

Жиноятчиликка қарши курашни “маҳаллабай” ташкил этиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида “Профилактика куни” муносабати билан Маърифат махалла фуқаролар йиғинида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилиб фуқаролар муаммолари ўрганилиб чиқилди.

Маъсуллар хамкорлигида Давлатимиз раҳбарининг 2020 йилнинг 8 октябрь куни “Жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини мутлақо янги даражага олиб чиқиш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўргатиш ва бандлигини таъминлаш ишларини самарали ташкил этиш мақсадида ҳудудларда “Аёллар дафтари”ни ташкил этиш юзасидан топшириқ берилган эди. Мазкур топшириқ ижросини бажариш мақсадида туманда бир қатор ишлар амалга оширилиб келмоқда.

Шу жумладан “Аёллар дафтари”га киритилган Марифат МФЙда яшовчи Тилакова Мехриниго яшаш хонадонидан тикув цех очиб 25 миллион миқдорда имтиёзли киридит олиб фаолиятларини бошлаганларига оз муддат бўлсада ўзи билан бирга 3 нафар аёл бандлигини таминлашга эришдилар. Хамда 2 нафар хотин-қизга устозлик қилиб хунар ўргатмоқда.

Тадбир давомида ажрим ёқасига келиб қолган оилалар билан хам ажримлар олдини олиш мақсадида профилактика чора тадбирлар амалга оширилмоқда.

Text to speech