22 Сентябр 2022 йил 335

Жиноятчиликни жиловлаш — ислоҳотларнинг бош мақсади

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси масъул ходимларидан иборат гуруҳ томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида жиноятчиликни жиловлаш бўйича амалий чора-тадбирлар бошлаб юборилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг “Қорақалпоғистон Республикасининг криминоген вазияти оғир бўлган туман-шаҳарларига ҳудудий ички ишлар органлари бошлиқларини бириктириш тўғрисида”ги Фармойишига асосан, Бухоро вилояти ИИБ бошлиғига бириктирилган республиканинг Тўрткўл туманида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган чора тадбирлар режаси ҳамда алоҳида фармойиш ишлаб чиқилиб, кенг кўламли амалий чора-тадбирлар бошлаб юборилди.

Жумладан, Тўрткўл туманининг криминоген вазияти таҳлил қилиниб, ҳудуднинг 8 ойлик жиноятчилик аҳволи, тумандаги криминоген вазияти оғир маҳаллалар ва овуллар, жиноят ўчоқлари белгиланиб, туман ички ишлар бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар ва жиноятчилик вакилларини йўналтириш, куч воситаларнинг биргаликдаги фаолияти белгилаб олинди.

Text to speech