22 Октябр 2020 йил 489

Жондор тумани Пахлавон МФЙда яшовчи аёл Д.Т.нинг ижтимоий тармоқлар орқали қилган мурожаати юзасидан РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ушбу видеомурожат юзасидан Жондор тумани Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими, МФЙ раиси, ҳудудий профилактика инспектори, туман Ички иршлар бўлими ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси хотин қизлар масалалари бўйича инспектори ва инспектор психологи ҳамкорлигида, Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларни тайзиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни ҳамда “Хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфатларини тайзиқ ва зўравонликдан  ишончли ҳимоя қилинишини таьминлаш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисидаги Вазирлар маҳкамасининг қарорига асосан 2020 йил 16 октябрь санасида Паҳлавон МФЙда жойлашган 1993 йилда туғилган фуқаро Д.Т.нинг яшаб келаётган ота уйига борилиб, видеомурожаатда келтирилган важлар батафсил ўрганилган.

Ўрганишлар давомида Д.Т. 2014 йилнинг ноябрь ойида Жондор тумани Қароли МФЙда яшовчи 1991 йилда туғилган Ж.М. билан турмуш қурган ва 6 йиллик биргаликдаги турмуши давомида 2 нафар фарзандли бўлган. Оилавий келишмовчиликлар сабабли турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб, 2019 йилнинг 3 декабрь кунидан ота онасининг уйига кетиб яшаб келмоқда.

Ушбу оилани яраштириш мақсадида маҳалла раиси ва бошқа ҳамкор идоралар томонидан кўрилган чора-тадбирларга қарамай, оилани яраштириш имкони бўлмаган.

Бу орада 2 маротаба ўзаро келишмовчиликлар сабабли томонларнинг жанжаллашганликлари туман ички ишлар бўлими томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилиб, маъмурий ишлар бўйича туман судига юборилган.

Жондор тумани Маъмурий ишлар бўйича суди томонидан ўтказилган 2019 йил 25 декабрь кунидаги ва 2020 йил 11 март кунидаги суд муҳокамаларида томонларга маъмурий чоралар кўрилган.

Шунга қарамасдан, 2020 йил 2 июль куни фарзандларини кўриш учун турмуш ўртоғи Д.Т.нинг ёнига келган Ж.М. қайнотаси Қ.М.ни ҳақорат қилиб, уни уриб тан жароҳати етказган. Ушбу ҳолат юзасидан туман Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилиб, фуқаро Ж.М. Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 109-моддаси 2 қисми ва 140-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланиб, жиноят иши 2020 йил 28 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 388-моддаси тартибида Жиноят ишлари бўйича Жондор тумани судига юборилган.

Изоҳ: Пандемия сабабли суд процесси қолдирилган бўлиб, бугунги кунда суд жараёни бошланган.

Оилавий келишмовчиликлар яна давом этиб, набираларини кўриш учун Жондор туман Қароли МФЙда яшовчи М.Т. 2020 йил 28 сентябрь куни қудаси  Қ.М.нинг хонадонига спиртли ичимлик ичган маст ҳолда келиб, ўзи билан ёнида олиб келган ошхона пичоғини намойиш қилиб, қудаси ва келинини ўлдириш билан қўрқитиб таҳдид қилган. Мазкур ҳолат Ички ишлар бўлими томонидан тегишли тартида қайд этилиб, ҳодиса содир бўлган жой кўздан кечирилган. Кўздан кечириш жараёнида бир дона ошхона пичоғи ва жанжал ҳолати акс этган видеотасвирлар ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олиниб, Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 112-моддасида кўрсатилган жиноят аломатлари борлиги сабаб туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Юқоридаги ҳолатлар инобатга олиниб, масъуллар томонидан Паҳлавон МФЙ Бўрибоғи қишлоғидаги отасининг уйида яшаб келаётган 1993 йилда туғилган, зўравонлик ва тазйиққа учраб келаётган аёл Д.Т.га бир ой муддатга BV 0009041 рақамли ҳимоя ордери берилиб, ҳимоя ордерининг талаблари томонларга батафсил тушунтирилган ва томонлар билан профилактик суҳбат ўтказилган.

Бундан ташқари Жондор туман ИИБ раҳбарияти, туман маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими мутасаддилари, ҳудудий профилактика инспектори, маҳалла фаоллари билан биргаликда зўравонлик ва тазйиққа учраб келаётган аёл Д.Т.нинг фарзандларини турмуш ўртоғига кўрсатмасдан қаршилик қилиб келаётганлик ҳолати ҳам ўрганилиб, ўртадаги бу тарангликни юмшатиш, оилани яраштириш мақсадида икки томон билан бир неча бор тушунтириш, огоҳлантирув ва бошқа бир қатор профилактик тадбирлар амалга оширилган.

Бугунги кунда ушбу оилалар маҳалла ва оилани қўллаб қквватлаш бўлими ҳамда ички ишлар бўлимининг алоҳида назоратига олинган.

Text to speech